Ассалому алайкум! Менинг онам хиджобда, тарих фани ўқитувчиси бўлиб ишга чиқмоқчи эдилар. Мактаб директори мактаб ичида рўмолни орқага ўраса кейин ишга олишни айтди. Рўмолларини орқага ўраб ишласалар шариатга тўғри келадими? Аёл киши мактабда ишласа бўладими ёки овозлари ҳам авратга кириб гунохкор бўладиларми?
Ва алайкум ассалом! Рўмолни қандай ўрашини биз билмаймиз, лекин авратини беркитсин. Валлоҳу аълам!