Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

4118-савол бўйича, саволим.

18:21 / 17.11.2018 | Abu Ibrohim™ | 2302
Ассалому алайкум! Устозлар мени нотўғри тушунманглар. Тўёнага бериладиган гўштни нархи хақидаги деярли хамма савол-жавобларингни ўқидим телеграм каналдаги. Мени ниятим кўнглимни таскин қилиш холос. Биз ҳам деярли охирги 6 йилдан бери хар йили синфдошларни тўйлари бўлиб келмоқда. Энг аввалида келишувимиз, мол гўштига белгиланиб у ҳам бўлса фақат бир қоссобнинг гўштини нархини шаблон қилиб олганмиз ва келишувдаги ниятимиз пастдаги саволга берилган жавобларинг каби гўштни нархи тушиб кетса ҳам ошиб кетса ҳам, хамма рози ва келишилган. Хозиргача бирортамиз гўштни нархи ошиб кетди деб келишувни бузадиган гапни гапирмадик ва хамма рози. Ва яна аямлар хам Мактабдаги ўқитувчилар билан бирга кассалари бор. улар ҳам гўшт билан келишишган. Энг қизиғи хаттоки 15-16 йилдан бери гўштни пулинини қўшиб келяптию халигача тўй қилмаганлар бор. Буларни ҳоли не бўлади? Ахир 15-16 йиллар аввалги гўштни нархи хозирги кунда арзимаган пул ахир. Бир оз адолатсизлик бўлиб қолмайдими? Шунда ҳам халол бўлмай қоладими. ТАРОЗИДАГИ ОЗАЙИШ ЁКИ КЎПАЙИШ @Саволлар_канал 4118-савол Ассалому алайкум! Ушбу ҳадиснинг шарҳи бўйича «Кам қилиб берган битта дони сабабли кенглиги осмонлару ерча келадиган жаннатни сотиб юборган кимсага вайл бўлсин. Ортиқча олган битта дони сабабли вайлни сотиб олган кимсанинг ҳолига вой бўлсин»(китоб- "гуноҳи кабиралар"). Тарозида ўлчанаётганда 1 килограм нарса олмоқчи бўлсак 1010грам бўлиб кетади, лекин 1кг га пул тўлаймиз бу тўғрими? Ёки сотувчи сўрамасак ҳам озроқ қўшиб беради. Бу ҳам гуноҳга кирадими? Гуноҳ бўлса агарда олгандан кейин озроқ қисмини таҳминлаб олиб ташласак бўладими? ЖАВОБ: - Ва алайкум ассалом! Бу келишувга боғлиқ. Розилик билан берса зарар йўқ. Валлоҳу аълам! "Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом!  Тарозунинг масаласини тўёнага қиёсламанг. Чунки торозуда аввалдан ортиқча беришликни шарт қилинмайди. Тўёнада эса гўштни нархи ошса ошган нархда беришни шарт қилинади. Аммо 15-16 йилдан бери қимматлашни ҳисобга олишни шариат ҳам эътиборга олган.
Ўша пул берилганда ўша пулга қанча кумуш келадиган бўлса ўшанча кумушни(чунки кумуш неча йиллардан буён ўзгармас экан) ёки қийматини олишга ҳаққи бор. Чунки нарх тенг баробардан ошиб ёки тушиб кетса у пулни касодга учраган деб ҳукм қилинади. Касодга учраган ҳолатда қарз олди берди вақтдаги кумушнинг қийматига қаралади.
Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳи: «Қарзни қайтариб бериш пайтида уларнинг қиймати ўзгарган бўлса, фулусларнинг (майда пулларнинг, ҳозирги кунда сўмларнинг берилган кундаги) қиймати адо қилинади», деган. Бу ҳақда аллома Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ шундай дейди: «Абу Юсуф: «Қарздор байъ воқе бўлган (кучга кирган) кундаги қийматга ёки қабз воқе бўлган кундаги қийматга тенг дирҳам бериши лозим бўлади», деган». Ҳозирги кунда қарз берган кунда сўмнинг қиймати қанча дирҳам(кумуш танга)га тўғри келган бўлса, қарзни қайтариб олиш кунида ўшанча кумушнинг қийматини қайтариб олиш жоиз бўлади.
Бизни аввалги берган жавобларимиз ушбу “Жумҳур, яъни кўпчилик уламолар: «Бунда арзонлашиш ёки қимматлашишнинг эътибори йўқ, нимани олса, ўшани беради», дейишган. Чунки асосий қоида шуни тақозо қилади” фатвога тегишли эди. Бу фатво нарх бироз ўзгариб касод даражасига етмаган пул ҳақида бўлган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat