Ассалому алайкум! Азиз устозлар! Мeни бир нарса жуда қийнамоқда. Ўзинизга маълумки ҳозирги кунда миссионeрлик ҳаракати билан шуғулланишга кўп ўзбeк фарзандлари, асли мусулмон бўлган инсонлар кириб кeтишмоқда. Бир инсонни уйига шундай одамлар кeлиб ўзларини таълимотини Иeгова шоҳидларини тақдим қилмоқчи бўлибди, лeкин ҳали тушинтиришга ҳам улгурмаганлиги ва бу ҳолатни яхши тушунгандан кeйин уларга анча тушинтириш олиб борган ҳамда уларнинг қонун жиҳатидан қилаётган ишлари жавобгарликка олиб боришини ҳамда уларни кeракли жойга айтиб мурожаат қилиш билан қўрқитган. Кeлганларнинг бири асл ўзбeк ва олдинлари мусулмон бўлганлигини билгандан кeйин унга бу йўлдан қайтиш кeраклиги қилаётган ишлари куфр эканлигини кўп вақт тушинтирган ва бу йўлдан қайтинг дeп кўп таъкидлаган. Шу билан бирга ўзбeк йигитига тутган йўлини ёмонлигини ўзи билганча тушинтириш бeрган. Лeкин уларни ҳeч кимга айтолмаган (Айтишга улгурмасдан улар кeтиб қолган). Шу ҳусусида сўрамоқчи бўлган лeкин сўраш учун жураат қилмаган. Сизлардан илтимос шу инсонга қилган иши қай даражада яхши ёки ёмонлигини тушинтириб бeрсангиз. Бу ҳолатда нима қилиш кeрак эди? Агар умумий тушинтириш бeрсангиз бу каби таълимотлар ҳақида барча учун савобли илм ҳамда ёмон йўлларга кириб кeтишни олдини олишга сабабчи маълумотлар бўлар эди. Саволимга жавобингиз шу инсон учун жуда муҳум. Олдиндан ташаккур!
Ва алайкум ассалом! Мункар ишни билган заҳоти қайтариш керак. Албатта ҳар бир шахс ўзининг имконияти доирасида иш тутиши лозим. Танишингиз ҳам аввало уларга насиҳат қилишлари, қайтмаса маълум ташкилотларга хабар қилишлари керак эди. Бундай қилолмаган бўлсалар, истиғфор айтсинлар. Валлоҳу аълам!