Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ислом динида ота онани ҳурмат қилиш, дилига озор бермаслик керак дейилган. Агар оқ бўлса жаннатга киритилмаслиги айтилган. Мен қўлимдан келганча уларнинг дилини оғритмасликка харакат қиламан. Аммо шу кунларда отам жуда жахлдор бўлиб кеттилар. Фарзандлар, невараларини бесабаб урушаверадилар. Онам саратон касалиги билан касалланганлар. Асабийлашиш мумкин эмас. Хозирда онамни қаттиқ урушаверадилар, хақоратлайдилар. Мен бунга ортиқ чидолмиямман. Адамлага қаттиқ гапирсам жазоси қандай бўлади? Чунки оддий гапириб тушунтириб бўлмияпти.