Ассаломуқ алайкум! Бизнинг қишлоғимизда Чинор бобо қабристони бўлиб, ўша ерда нечи юз йилдан бери қуримаган чинор дарахти бор. Одамлар ўша чинорни 3 марта атрофини айланиб, дарахтга қўлини текказиб, қўлини бетига суртади ва ип боғлашади. Бунинг ҳукми нима?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бунинг ҳукми жаҳолат-ахмоқликдир. Бундан жуда ҳам эҳтиёт бўлиш фарздир. Валлоҳу аълам!