Ассалому алайкум! Хадисларда келишича Аллоҳ таоло икки хил инсонни бу дунёни ўзидаёқ уқубатини тезлатар экан. Бири ота онасига оқ бўлганнинг ва силайи рахм қилмайдиганнинг. Шу ҳадис саҳиғми? Агар хадис саҳиҳ бўлса, нима учун Аллоҳга ширк келтирган, одам ўлдирган одамни азоб уқубати тезлатилиши ўрнига нега айнан ота онани рози қилмаганнинг уқубати тезлатилади? Ахир энг катта зулм ширк эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар. Ҳикматини Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Валлоҳу аълам!