Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахажжуд намозини аёли билан ўқиш

22:10 / 22.11.2018 | Akbar Ziyatov | 3698
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ қилаётган ишларингизни ажрини ортиғи билан берсин! Қидириб топа олмаганим учун савол беришга қарор қилдим, аёлим билан тахажжуд намозини бирга ўқисам бўладими? Ва бунда жахрий ўқиш мумкинми? Ёки алохида ва махфий ўқиладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Албатта бўлади. Тунги намозларни жаҳрий ўқиш мумкин. Аёл киши эридан буткул бир саф орқада туриши керак. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: رَحِمَ اللهُ رَجُلًا قَامَ مِنَ اللَّيْلِ فَصَلَّى وَأَيْقَظَ امْرَأَتَهُ، فَإِنْ أَبَتْ نَضَحَ فِي وَجْهِهَا الْمَاءَ. رَحِمَ اللهُ امْرَأَةً قَامَتْ مِنَ اللَّيْلِ فَصَلَّتْ وَأَيْقَظَتْ زَوْجَهَا، فَإِنْ أَبَى نَضَحَتْ فِي وَجْهِهِ الْمَاءَ. رَوَاهُمَا أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кечаси туриб, намоз ўқиган ва хотинини уйғотган, агар турмаса, юзига сув сепган эрга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Кечаси туриб, намоз ўқиган ва эрини уйғотган, агар турмаса, юзига сув сепган хотинга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин», дедилар».
Иккисини Абу Довуд, Насаий ва Ибн Можа ривоят қилганлар.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари мақбул эканлигига ҳеч шак-шуб¬ҳа йўқ. Ҳар бир мусулмон эр-хотин учун ушбу дуода сўралган Аллоҳнинг раҳматига эришиш қи¬йин эмас. Бунинг учун кечаси қайси бирлари аввал уйғониб, ибодат ҳаракатига тушса, жуфти ҳалолини ҳам бу улуғ ишга таклиф қилиши керак, холос. Агар уйғотилган киши қийналиб, тургиси келмаса, юзига сув сепиш ҳам жоиз экан. Мусулмон эр-хотинлар ана шундай бўлишлари керак. Ибодатга, кечалари туриб, таҳажжуд намози ўқишга интилишлари, бир-бирларидан ор¬қада қолмай, бир-бирларини бу ибодатга ундаб туришлари лозим. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat