Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳи Ҳурматли Устоз.Устоз бу саволни бир биродаримнинг ҳолатидан келиб чиқиб бермоқчиман.Яқинда биродаримнинг амакиси вафот этди. Амакиси вилоятда яшаб ўтгани боис у жанозада қатнаша олмади.Савол: амакисининг жанозаси жамоат билан ўқилган бўлса ҳам, у йигит ўзи, ўз уйида яна бир бор ўқиса бўладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бўлмайди. Дуо қилсин. Қуръони Карим қироат қилиб бағишласин.