Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз вақти ҳақида ҳадис

06:33 / 28.06.2021 | Kamoliddin | 1122

Ассалому алайкум! Шайх ҳазратлари роҳимаҳуллоҳнинг "Мўминнинг меърожи" китобларида Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Намознинг аввалги вақти Аллоҳнинг розилигидур. Охирги вақти Аллоҳнинг афвидир дедилар. Шу ҳадисни тушунтириб берсангиз илитмос. Чунки мен кўп холларда пешин намозини охирги вақтида ўқийман аср вақти киришидан 25-30 дақиқа олдин ва шом намозини ҳам бироз охирига суриб ўқийман сабаби узоқ вақт таҳорат билан юра олмаслигим бир таҳорат билан икки намозни ўқиш мақсадида, бунда ҳеч қандай зарар йўқ деб тушунган эдим. Бунда савоби камаймайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Ҳадис ва Ҳаёт” китобида қуйидагича келади: 

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الْوَقْتُ الْأَوَّلُ مِنَ الصَّلَاةِ رِضْوَانُ اللهِ، وَالْوَقْتُ الْآخِرُ عَفْوُ اللهِ. رَوَاهُمَا التِّرْمِذِيُّ 

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Намознинг аввалги вақти Аллоҳнинг розилигидир. Охирги вақти Аллоҳнинг афвидир», дедилар».
Икки ҳадисни Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Демак, Аллоҳнинг розилигини топаман, деган одам намозни аввалги вақтида ўқиши керак. Ноилож қолганда охирги вақтида ўқиш афв тариқасидаги рухсатдир.

ХУЛОСА 

Мана, Аллоҳ таолонинг мадади ила намоз вақтлари ҳақидаги ҳадиси шарифларнинг бир қисмини ўрганиб чиқдик. Шу ўрганиш давомида қуйидаги умумий хулосаларга келдик, десак хато бўлмас:
1. Беш вақт намознинг ҳар бирини ўз вақтида ўқиш фарз. Буни унутмайлик.
2. Ҳар бир намознинг аввалги ва охирги вақти ичида, яъни ўша маълум чегараланган вақтда ўқиган одамгина намознинг фарзини адо этган бўлади.
3. Аллоҳ таоло бандаларига меҳрибонлигидан намозларнинг вақтини бемалол қилиб қўйибди.
4. Намозларнинг вақти табиий омиллар, яъни тонг отиши, қуёшнинг чиқиши, қиёмдан оғиши ёки ботишига қараб белгиланганлиги.
5. Намозларнинг вақти чегарадан чиқмай, турли ҳадисларда турлича айтилганлиги шароитга қараб, турлича ижтиҳод қилишга йўл очганлиги.
6. Бир мавзу бўйича ҳамма ҳадисларни яхшилаб ўрганиб чиқмасдан туриб, бир ҳукмни чиқариш дуруст эмаслиги.
Ушбу ҳадислардан битта, иккита ёки учтасини ўрганиб туриб, ҳақиқат мана шу, бошқаси нотўғри, дейишимиз мутлақо хато бўлар эди.
Шунинг учун ҳар бир нарсада ҳам бир ёки икки-уч ҳадисни ўқиб олиб, ҳукм чиқаришга шошилмаслик керак. Уни Қуръон оятларига, бошқа ҳадисларга солиштириш, айтилиш сабабларини атрофлича ўрганиш керак бўлади. Уламоларимиз бу нарсаларнинг ҳаммасини чуқур ва батафсил ўрганиб қўйганлар. Улардан фойдалансак, ўзимизга осон бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat