Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин ва қилаётган яхши амалларингизда Аллоҳ мададкор бўлсин. Сизга битта саволим бор эди: Мен уйланяпман. Келин бўлмиш менинг фамилиямга ўтиши мумкин эмаслигини айтиб қолди ва бунга далил қилиб Расулуллоҳнинг (с.а.в): "Аёл киши ўз қавмидан бўлади" деган мазмундаги ҳадисларини келтирди. Мен бу нарсани биринчи эшитиб турганим учун бошим қотиб қолди. Бу нарсани кейин ҳал қиламиз мен олдин сўраб-суриштирай дедим. Шу маънода ҳадис борми ва у саҳиҳми? Умуман келин куёвнинг фамилиясига ўтиши мумкинми? Ҳаққимизга дуода бўлинг Ҳазрат
Мусулмон халқларда келин ўз оиласи номида қолиши одат бўлган. Аллоҳ сиз ва келинимизга саодатли оилавий ҳаёт берсин, ували-жували бўлиб қўша қаришни насиб этсин.