Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ мавзусида

15:32 / 13.05.2022 | Zuxro Satimova | 1420

Ассалому алайкум! 3 талоқ берганига пушаймон бўлган эр қуйидаги оятни асос қилиб хотини билан ярашмоқчи Аёл кишининг ҳаққи, ўзи танлаган муносиб инсон билан турмуш қуриш Қуръоний оятлар: "Қачон хотинларингизни талоқ қилсангизлар ва уларнинг идда муддатлари битиб қолса, бас, (эй ота-оналар), агар ўзаро яхшилик билан келишишган бўлсалар, уларни эрларига қайта никоҳланишдан тўсманг! Бу ҳукмлардан сизларни ораларингиздаги Аллоҳга ва Охират кунига ишонадиган зотлар ваъз-насиҳат оладилар. Бу ҳукм (яъни, эр-хотинни ярашиб олишларидан тўсмаслик) сизлар учун энг тоза ва покловчи ҳукмдир. Аллоҳ билур, сизлар билмассиз. [Бақара сураси, 232-оят]. Набавий ҳадислар: Ҳасан ибн Маъқил ривоят қилган: У синглисини мусулмонлардан бирига никоҳлади. Синглиси бир муддат у одам билан яшагач, улар ажрашиб кетишди. У (куёв) аёлнинг талокини бериб иддаси тугамагунга қадар уни қайтиб олмади. Сўнг ҳалиги аёлга (аввалги эри) Хаттоб билан бир вақтнинг ўзида оғиз солишди. Ҳалиги аёл ўз эрига қайтишга рози бўлди. Ҳасан деди: Аллоҳ таоло эркакнинг аёлга ва аёлнинг эркакка муҳтож эканлигини билади. Бинобарин, Аллоҳ таоло юқоридаги оятни нозил қилди. Маъқил оятни эшитгач Роббининг буюруғига бўйсунди. Куёвини чақириб, уни сенга никоҳлаб бераман ва сени ҳурмат қиламан, деди. [Бухорий ривояти]. Бу гап тўғрими агар тўғри бўлса 3 талоқ учун ўтадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Юқоридаги шаръий матнларнинг бирортаси уч талоққа алоқадор эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat