Ассалому алейкум Шайх хазратлари. Сизга саволим бор эди.Сизнинг савдога чиқарилган дискларингизнинг орқасида, ко'пайтириб сотиш, ко'пайтириш тақиқланган, харом деб ёзиб қо'йилган.1) Бир до'стим сизнинг дискларингизни сотиб олиб, эшитишга қулай бо'лиш учун менинг компютеримга ко'чириб кейин телефонига ташлаб эшитиб юради. Шундай қилса бо'ладими?2) Мен ҳам о'ша дискдан фойдаланиб, телефонимга ташлаб эшитсам бо'ладими?Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Буларни мен чиқарганим йўқ! Устига ким чиқаргани ёзиб қўйилган! Яхшилаб ўқинг! Билмасдан менга даъво қилманг! Улар ҳаром деб ёзиб қўйган бўлса, яна нимага сўрайсиз?!