Ассалому алайкум! Биламизки ҳозирги кунда масжидларда Қуръон китоблар ва бошқа илмий китоблар китоб жавонларига жойлаштирилган. Ана шу китобларни ўқиш учун ўзимиз билан уйга олиб кетсак бўладими? Албатта китобга зарар етказмасдан уни яна кайтариб олиб келиб қўйиш шарти билан?
– Ва алайкум ассалом! Масжид маъмурияти таъқиқлаган бўлса ўзи билан олиб кетиш мумкин эмас. Валлоҳу аълам!