Ва рахматуллохи ва баракатух Шайх хазратлари. Сизга Аллохдан соглик омонлик сураб бир савол билан мурожиат килмокчиман:--Гушти халол саналган хайвонларни гуштини пиширмасдан хомлигича истеъмол килса буладими? Дейлик чумчукни гушти хомлигича истеъмол килинса баъзи бир касалликларга даво булар экан. Лекин уни истеъмол килишдан олдин, истеъмол килиш кандай амал эканлигини билиш максадида сиздан сураганим.Жавобиз учун олдиндан миннатдорчилигимни изхор киламан!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Хом гўшт соғлиққа тўғри келмаслиги бор. Шунинг учун уламолар маслаҳат бермайдилар. Даво бўлса, сиз есангиз бўлади.