Ассалому алайкум! Отамни пластигига 1 йил олдин давлат адашиб 2 марта пул ташлаб кегин 1 мартасини ечиб олган экан ўша пул пластик картада кўрниб қолган экан 2-3 ойча олдин пластик картани йўқотиб қўйдим ва банкга бордим улар пластик пули ҳисоб рақамизда йўқ лекин пластикда кўринябди деди буни тўғирлаш керак ҳисоб рақамга пул ўтказиш керак деди. Кегин биз ҳисоб рақамга пул ўтказдик давлат ва ўзимиздаги ҳисобни ноллаштирдик лекин пластикка қарасам яна ичида пул турибди. Шу пулни ишлатишим жоизми? Банк ходимлари ҳаммасини тўғирладик дейишган.
– Ва алайкум ассалом! Пулнинг эгаси ким бўлса ўшанга қайтаринг. У тизимдаги хатолик туфайли пайдо бўлиб қолган бўлса айтинг, тўғирлашсин. Келиб чиқиши номаълум ва шубҳали нарсани ҳалол деб ишлатиб кетаверманг. Валлоҳу аълам!