Ассалому алайкум! Намозни оёқ кийим билан ўқиганда (қалин этик) саждада оёқ учлари ерга тегмайди. Аммо оёқ кийимнинг учи (этикнинг боши) ерга тегиши кифоя қиладими? Бир йигитнинг орқасида жамоат билан намоз ўқидик. У йигит сўнгги ташаҳҳуд ўтиришида, Ат-Тахиёт, саловат ва дуони ўқиб бўлди ва сахв саждасини бажарди. Сахв саждасини бажариб бўлиб ҳеч қанақа дуо ўқимасдан, шу захоти икки тарафга салом бериб намозни тугатди. Кейин намозда хато қилдим деди. Биз эса у иши хато эканини айтиб эхтиёт шарт намозни қайта ўқиб олдик. Бу жойда биз намозни қайта ўқишимиз тўғри бўлдими ёки у йигитнинг ўқиган намози кифоя қилар эдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Кифоя қилади. Афзалини қилибсизлар. Қайта ўқимасангиз ҳам адо бўлган эди. Валлоҳу аълам!