Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оилада дин

02:39 / 27.11.2018 | Behzod | 1932
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, аввало бу саволимдан олдиндан узур сўрайман аммо сиздан маслаҳат керак бўлгани учун мажбур бўлдим илтимос маслаҳат беринглар. Кўзимга нима хато нима тўғрилиги кўриниб бормоқда шунга уйдигиларимни ҳам секин секин ора орада айтиб қайтариб турсам мени нотўғри тушунишмоқда. Уйда китоб ўқиб ўтирганимга батан, довдир, таркидунё қворвоссан билвоссами деб уршишвотти. Оддий бир музикани камроқ эшитинг деб айтсам роса гап эшиттим. Сабабини чиройли тушунтирдим хусни одоб билан муомилада бўлсам ҳам мани ғалатига чиқазишвотти. Манга бу жуда қатту таъсир қивотти демак дунёда ҳеч нарса қилиб бўлмасаканде а деб. Музика эшитса гуноҳ замонавий тўйлар бўлса гуноҳ деб бир мунча саволлар билан мани сал ҳижолат қилиб қўйишвотти. Ёшим 20да тўй масаласида эса орзуларга берилишган, мен эса исломий тўй қиламиз десам унга ҳам гап эшиттим. Тўғриси ота онамни бошимда кўтараман уларни қаттиқ ҳурмат қиламан, лекин улар мени худди умидимиз фақат сендан эди энди сен ҳам бошингни китобдан кўтармай юраверчи нима бўларкин деб жахл қилишмоқда. Маслаҳат беринглар устозлар, кечалари ота онамга дуодаман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Шунинг учун аввал улар сизни гапингизни қабул қиладиган даражага кўтарилинг. Бир соҳани етук мутахассиси бўлинг, комил мусулмон қиладиган муомала эгасига айланинг. Аввал икки ракъат намоз ўқиб Аллоҳ таоло уларни ҳидоят қилишини сўраб кейин гапиринг. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг аёли Асмо розияллоҳу анҳонинг онаси эри, қизи, ўғиллари мусулмон бўлишганига бир неча йил ўтганидан кейин исломга кирган. Эътибор беринг, Абу Бакр Сиддиқнинг аёли... Сиз ҳам шошманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat