Ассалому алайкум, Устоз!Мумкин бо'лса, маслаҳатингиз керак эди:Деярли барча Интернет-кафеларда ёш болалар (мактаб о'қувчилари) о'з до'стлари билан компютер о'йинларини о'йнайдилар (турли хил о'йинлар). Бунда улар о'йин ичига шунчалик кириб кетадиларки, атрофдаги бошқа кишиларни сезмай ҳам қоладилар. Натижада, о'злари ва о'заро до'стлари билан турли ҳақоратомуз со'з ва иборалар билан муносабатда бо'ладилар. Ко'пинча бундай со'зларни баланд овозда айтадилар.Ба'зи жойларда эса, администраторнинг о'зи руҳсат берган деб, сигарета ҳам чэкиб о'тиришади (админ о'зи ҳам тор ва берк хонада сигарета чакиб о'тиради).Шундай ҳолатларда, уларга нисбатан қандай чора қо'рса, самараси бо'лади, деб о'йлайсиз? Гапга кирмаса, нима қилиш лозим?Олдиндан раҳмат Сизга, Устоз!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Йўлини топиб насийҳат қилиш, тушунтириш керак. Гапга кирмаса, уларнинг валийларига айтиш керак.