Ассалому алайкум! Бир одамга 90.000 сўмга запчаст сотдим. 1 хафта ичида сизга ишласа қолсун бўлмасам қайтариб олиб келиб беринг дедим. 1 хафтадан кейин қайтариб олмайман дедим. У одам ишлатдими йўқми билмайман, у одам 2 ойдан кейин келиб ишлатмадим запчастни 50.000 сўмга олиб қолинг ва пуржинани ҳам оламан деди пуржина 10.000 сўм эди мен рози бўлдим у одам ҳам рози бўлди. 60.000 сўмга олдим, ҳисобда мен тўғри қилдимми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Олиб кетаётганида пулини тўлаган бўлса жоиз. Насияга олиб 2 ойда келиб арзонга сотса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!