Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо

03:32 / 27.11.2018 | Habiba | 13646

Ассалому алайкум! Китобни номи эсимдан чиқибди, бир дуони ўқигандим, "Аллоҳума хамдан касийрон, тоййибан, муборакан, фихи кама юххибу ан юхмада ва ямбагийлах" ушбу дуони ўқиганда мингта фаришта бу дуони аршга олиб чиқиш учун талашадилар, дуони қилган бандага фаришталар истиғфор айтадилар", шу ҳадис саҳиҳми? Излаш хизматидан тополмадим. Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади:

عَنْ رِفَاعَةَ بْنِ رَافِعٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا يَوْمًا نُصَلِّي وَرَاءَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَلَمَّا رَفَعَ رَأْسَهُ مِنَ الرَّكْعَةِ قَالَ: سَمِعَ اللهُ لِمَنْ حَمِدَهُ، فَقَالَ رَجُلٌ وَرَاءَهُ: رَبَّنَا وَلَكَ الْحَمْدُ حَمْدًا كَثِيرًا طَيِّبًا مُبَارَكًا فِيهِ، فَلَمَّا انْصَرَفَ قَالَ: مَنِ الْمُتَكَلِّمُ؟ قَالَ: أَنَا، قَالَ: رَأَيْتُ بِضْعَةً وَثَلَاثِينَ مَلَكًا يَبْتَدِرُونَهَا أَيُّهُمْ يَكْتُبُهَا أَوَّلًا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ 

Рифоъа ибн Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқир эдик. Бошларини рукуъдан кўтарганларида:
«Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» дедилар. Бас, ортларидан бир киши:
«Роббана ва лакал ҳамду, ҳамдан касийрон тоййибам мубарокан фийҳ» деди. Ўгирилганларидан кейин у зот:
«Гапирган ким?» дедилар. Ҳалиги одам:
«Мен», деди.
У зот:
«Ўттиздан ортиқ фариштанинг буни бир-биридан олдин ёзиш учун шошилаётганларини кўрдим», дедилар».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
Шарҳ: «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» – «Ким ҳамд айтса, Аллоҳ уни эшитади», деганидир.
«Роббана ва лакал ҳамду, ҳамдан касийрон тоййибам мубарокан фийҳи» – «Эй, Роббимиз, Сенга ҳамд бўлсин. Кўп ва баракали ҳамд бўлсин», дегани.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Рукуъдан бош кўтарганда «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» деб айтиш кераклиги.
2. Унинг орқасидан «Роббана ва лакал ҳамд» дейиш. Чунки мазкур одамнинг айтганини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тасдиқладилар.
3. Маъқул ва мақтовли иш қилган одамнинг иши ҳақида ўзига хабар бериш.
4. Катаба – амалларни ёзувчи фаришталардан бошқа фаришталарнинг алоҳида мақтовга сазовор нарсаларни ёзиб олишга мусобақалашиб туришлари. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat