Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳнинг 99 исмларини сувга солиб ичиш

11:17 / 14.07.2018 | Ма'мура | 6487
Ассалому алайкум! Яқинда қўшнимиз уйларида эхсон қилдила. У ерга отинойи келиб анча яхши марузаларни қилдилар ва айтдиларки зафарон билан ёзилган Аллоҳнинг 99 исмларини, кимки бомдод намозидан сўнг, сувга солиб ихлос қилиб ичса, кўп касалликларга шифо бўлади ва исиқ совуқлар хам кетади дедилар. Ўзларини олдиларида шунақа ёзиб тайёр қилиб қўйилгани бор экан. Сотаман олела дегандила, кўпчилигимиз бир донасини 15мингдан учта тўртталаб сотиб олдик. Кейин уйга чиқиб акамдан сўраб, шуни ичила дедила, ичишдан олдин ўқиладиган дуо бормикин билсез айтинг деб сўрасам, бунақа нарса умуман йўқ ёзувни сувга ботириб ичиш хам йўқ ичмагин деб айтдила. Энди буни олган қўшниларимиз кўплигиси эртаси куниёқ ичиб бўлишди. Манда эса бу нарса хали хам сақланиб турибди. Энди нима қилишни билмаямман. Сизлардан илтимос, шу масалага ойдинлик киритиб берсангизлар, ичиш ичмаслигимни билмай қолдим. Келган отин ойи хам жуда илмли, кўкалдошда хотин қизлар қўмитасида маслахатчиман деб айтдилар. Акам хам жуда тақволи ва илмлари анча яхши. Кимга қулоқ солай? Сизларга катта раҳмат. Аллоҳ, рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таолонинг исмларини сувга солиб ичсин деган нарса динимизда йўқ. Аксинча уларни ёдлаб, ўша исмларни зикр қилиб Аллоҳдан сўраш керак. Аллоҳ таоло “Аъроф” сурасида марҳамат қилади: 

 وَلِلّهِ الأَسْمَاء الْحُسْنَى فَادْعُوهُ بِهَا وَذَرُواْ الَّذِينَ يُلْحِدُونَ فِي أَسْمَآئِهِ سَيُجْزَوْنَ مَا كَانُواْ يَعْمَلُونَ۝ 

180. Энг гўзал исмлар Аллоҳникидир. Бас, Унга улар ила дуо қилинг ва Унинг исмларида оғадиганларни тек қўяверинг. Тезда қилган амалларининг жазосини олурлар. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ ِللهِ تَعَالَى تِسْعَةً وَتِسْعِينَ اسْمًا مَنْ أَحْصَاهَا دَخَلَ الْجَنَّةَ: هُوَ اللهُ الَّذِي لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الرَّحْمَنُ الرَّحِيمُ الْمَلِكُ الْقُدُّوسُ السَّلَامُ الْمُؤْمِنُ الْمُهَيْمِنُ الْعَزِيزُ الْجَبَّارُ الْمُتَكَبِّرُ الْخَالِقُ الْبَارِئُ الْمُصَوِّرُ الْغَفَّارُ الْقَهَّارُ الْوَهَّابُ الرَّزَّاقُ الْفَتَّاحُ الْعَلِيمُ الْقَابِضُ الْبَاسِطُ الْخَافِضُ الرَّافِعُ الْمُعِزُّ الْمُذِلُّ السَّمِيعُ الْبَصِيرُ الْحَكَمُ الْعَدْلُ اللَّطِيفُ الْخَبِيرُ الْحَلِيمُ الْعَظِيمُ الْغَفُورُ الشَّكُورُ الْعَلِيُّ الْكَبِيرُ الْحَفِيظُ الْمُقِيتُ الْحَسِيبُ الْجَلِيلُ الْكَرِيمُ الرَّقِيبُ الْمُجِيبُ الْوَاسِعُ الْحَكِيمُ الْوَدُودُ الْمَجِيدُ الْبَاعِثُ الشَّهِيدُ الْحَقُّ الْوَكِيلُ الْقَوِيُّ الْمَتِينُ الْوَلِيُّ الْحَمِيدُ الْمُحْصِي الْمُبْدِئُ الْمُعِيدُ الْمُحْيِي الْمُمِيتُ الْحَيُّ الْقَيُّومُ الْوَاجِدُ الْمَاجِدُ الْوَاحِدُ الصَّمَدُ الْقَادِرُ الْمُقْتَدِرُ الْمُقَدِّمُ الْمُؤَخِّرُ الْأَوَّلُ الْآخِرُ الظَّاهِرُ الْبَاطِنُ الْوَالِي الْمُتَعَالِي الْبَرُّ التَّوَّابُ الْمُنْتَقِمُ الْعَفُوُّ الرَّءُوفُ مَالِكُ الْمُلْكِ ذُو الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ الْمُقْسِطُ الْجَامِعُ الْغَنِيُّ الْمُغْنِي الْمَانِعُ الضَّارُّ النَّافِعُ النُّورُ الْهَادِي الْبَدِيعُ الْبَاقِي الْوَارِثُ الرَّشِيدُ الصَّبُورُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَابْنُ حِبَّانَ وَالْحَاكِم 

 Абу Ҳурайра розиялоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни тўлиқ билиб олса, жаннатга киради. У Ундан ўзга илоҳу маъбуд йўқ Аллоҳдир. Роҳман, Роҳийм, Малиқ Қуддус, Салом, Муъмин, Муҳаймин, Азийз, Жаббор, Мутакаббир, Холиқ, Бориъ, Мусоввир, Ғоффор, Қаҳҳор, Ваҳҳоб, Раззоқ, Фаттоҳ, Алийм, Қобиз, Босит, Хофиз, Рофеъ, Муъизз, Музилл, Самийъ, Басийр, Ҳакам, Адл, Латийф, Хобийр, Ҳалийм, Азийм, Ғофур, Шакур, Алий, Кабийр, Ҳафийз, Муқийт, Ҳасийб, Жалийл, Карийм, Роқийб, Мужийб, Восиъ, Ҳакийм, Вадуд, Мажийд, Боъис, Шаҳийд, Ҳаққ, Вакийл, Қовий, Матийн, Валий, Ҳамийд, Муҳсий, Мубдиъ, Муъийд, Муҳъйи, Мумийт, Ҳайй, Қойюм, Вожид, Можид, Воҳид, Сомад, Қодир, Муқтадир, Муқаддим, Муъаххир, Аввал, Охир, Зоҳир, Ботин, Волий, Мутаъолий, Барр, Таввоб, Мунтақим, Афувв, Раъуф, Моликул Мулқ Зул Жалали вал Икром, Муқсит, Жомиъ, Ғаний, Муғний, Мониъ, Зорр, Нофиъ, Нур, Ҳодий, Бадийъ, Боқий, Ворис, Рошийд ва Собур», дедилар». 

Термизий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилганлар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat