Ассалому алайкум! Қабр ҳаёти ҳақида ҳадисларни ўқидим. Баъзи тушунмаганларими сизлардан сўрамоқчидим. 1. Бир хадисда инсон қабрга қўйилганидан сўнг икки фаришта келади, ундан Расуллулоҳ с.а.в ҳақларида сўрайди , майит мўмин-мусулмон одам бўлса Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ва анна Муҳаммадан Расулуллоҳи, деб шаҳодат келтиради. Шунда фаришталар унга солиҳ ҳолингда ухлайвер дейишар экан. Бошқа ҳадисда инсонни жони узилиши билан унинг руҳини фаришталар осмонга олиб чиқишади деб ўқигандим. Шунда қабрдаги савол жавобларда фақат танамиз жавоб берадими? Инсон қабрдаги савол жавоблардан яхши ўтган бўлса хам жаханнамга тушиши мумкинми? Шу ҳақидаги батафсил малумотни қайси китобдан олсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Руҳи қайтарилади дейилган. кўп ўқисангиз буларни билиб оласиз. “Олтин силсила” туркумидан ҳадис китобларини ўқишни бошланг. Валлоҳу аълам!