- Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунимизда муаззин такбирни бошлаши билан қавм ўрнидан туриб сафларни текизлашга ҳаракат қилишлари керак. Фиқҳий китоблардаги “Ҳаййа алассолааҳ” деганда турилади деган гап аввалда ўтган солиҳ олдинги сафларни қадрини яхши билган, намозга тайёр бўлган кишиларга тегишли эди. Валлоҳу аълам!