Ассалому Алайкум, Шайх Хазратлари.Хадислардан маълумки, қиёмат кунида хисоб-китоб аввал намоздан бўлади. Агар фарз намозида камчиликлар бўлса банданинг нафл намозларидан тўлдирилади. Шу ердаги нафл намозлар деганда ҳар кунлик беш вақт намознинг суннатларини ҳам ўз ичига оладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳа, фарз намозлардан кейинги ва олдинги суннат намозлар айнан фарзлардаги нуқсонларни тўлдирувчилардир. Бу тўлдириш Ушбу дунёнинг ўзида бўлади. Охиратдаги тўлдириш эса, ўқилмай қолган намозларни тўлдириш маъносида бўлади.