Ассалому алайкум! Уйланганман, 2 та фарзандим бор, Ёшим 27 да. Уйланганимга 4-йил бўлди. Мен ишим туфайли уйда жума, шанба, якшанба кунлари келаман. Қолган кунлар заводда ишлайман. Аёлим 25 ёшда, мактабда дарс беради. Шу 4 йил орасида орамиздан анча келишмовчиликлар ўтди ўртада икки қудо томонла ҳам борди-келди узилди. Жанжални энг асосий сабаби жаҳл устида аёлимга қўл кўтардим. у эса отасини уйига кетди, қайнотам қўпол муомила қилиб муаммо яна ҳам катталашиб кетди. Шундан кейин мен узр сўраб аёлимни олиб келдим. Лекин қудолар борди келдиси узилди, кўришганда йўлғондан саломлашиш кетгунча. Орадан анча вақт ўтди. Нима учундир оиламда ҳамжиҳатлик йўқолиб қолди. Онам аёлимга ишонмайди, аёлим эса онамни ҳурмат қилмай қўйди. Мен эса қаттиқ чоралар кўришга мажбур бўлдим. Юрагим буюрмаган қаттиқ муомилага ўтдим. Аёлимни яхши хислатларини айтадиган бўлсам—- у овқатимни пиширади, кийимимни ювади, фарзандларимга яхши қарайди. Асосий муаммо шундаки менга нисбатан итоаткор эмас. Шу ишни бажар десам қилмайди, мени рухсатимсиз ота-онангни уйига бормайсан деганимда уйда жанжал бўлади. Ишдан бўш бўлган вақтларимда намоз ўқийман, қўлимдан келганча қурон тиловат қиламан ва ёдлайман Ва мен кўнгил хотиржамлигига эришдим ва аёлимга намозўқишга буюрдим узун кўйлак, чиройли 3-та рўмол олиб бериб доимий кийиб юришини айтдим. У эса рўзғор ишлари бола тарбиясини, мактабга дарс беришини баҳона қилиб, намоз ҳам, ҳижоб ўрамаслигини айтиб менга рад жавобини қилиб келмоқда. Мен эса шарт қўйдим. Намоз ўқийсан, бошингда доим рўмол ўраб ота-онамга чиройли муомила қилиб, менинг буйруқларимни муҳокама қилмасдан сўзсиз бўйсунасан Шундагина сен билан яшайман Менга ёрдам беринг ё аёлим менга итоат қилади ёки ажрашаман Мен тўгри йўлдаманми? Маслаҳат беринг Қандай йўл тутай ҳар куни Оллоҳдан сўраб дуо қиламан Жавоб учун олдиндан раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оилаларига қилган суннатларини ўрганинг ва шуни ҳаётингизга татбиқ қилинг. Оилани дўзахга айлантириб уни ичида ёниб нима қиласиз. Валлоҳу аълам!