Ассалому алайкум! Аллоҳ рози бўлсин. Саволим шундан иборатки тақдир бор нарсами? Никоҳ 6 ой аввал Аршда ёзилади деган гаплар ростми? Ман 6 ой олдин совчилик орқали бир йигитга кўнгил қўйдим лекин тақдир эмас экан тўй бўлмади. Тушкунликка тушиб қолганман бундан чиқиш учун нима қилишим керек?
Ва алайкум ассалом! Тақдирга иймон келтириш мўминликнинг шартларидан биридир. Тақдирга ишонмасдан инсон мўмин бўлмайди. Сиз намоз ўқиб ортидан яхши дуолар қилинг. Фарз намози адо қилинганидан кейин мустажоб бир дуо бор. Валлоҳу аълам!