Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлим билан келишолмаяпман

21:11 / 19.02.2019 | Engineer Mukhirbong | 3794
Ассалому алайкум! Аёлим 25 ёшда. Ўзим 32 ёшда, фарзандим 2,5 ёшда. Аёлим келин бўлим хонадонимизга келгандан буён мени алоҳида яшашга ундайди. Аслида мен оилада кичик фарзандман, аёлим ота-онамга, акаларимга опа-сингилларимга барча мени яқин қариндошларимга тескари қилишга ҳаракат қилиб келмоқда. Хуллас мен чарчадим. Аёлим ҳатто мени ҳам жойи келганда беҳурмат қилади. Ўзим мусофирдалигим сабабли ичимга ютиб келдим. Илтимос мен айни дамда аёлимга жавобини беришим учун ҳамма асослар етарлими? Саволимга шариат уламолари нима дейди? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Шу нарса учун аёлингизни талоқ қилманг. Яхши ўргансангиз нимага қизиқиши маълум бўлади. Ўша томондан кириб тарбиялайсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat