Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таом ҳақида

22:03 / 12.12.2018 | Abdulaziz | 1891
Ассалому алайкум! Устозлар, Корея сафарига чиқиб тураман. Ишга чиқсак у ерда обедни қилишга тўғри келади. Биз шериклар билан фақат гурунч солиб еймиз. Шу солятган идишимизга бир кун олдин у идишга корейслар ҳар ҳил таомларидан солган бўлади. Яъни гўштли таомлар солган бўлади. У идиш тунукадан ясалган, шу масалада нима қилса тўғри бўлади? Улар мусулмон эмаску шу сабаб чўчқа гўштини ҳам солган бўлиши мумкун. Қайноқ сувда ювиб эртасига яна шу идишлар айланади.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! У идишлар уч бор ювиш билан пок бўлади. Бемалол солиб ейишингиз мумкин. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. "Кифоя" китобида қуйидагича келади:
Нажосат теккан нарса нажас билан ошланган тери ёки сиқиб бўлмайдиган ёғочга ўхшаш нарсалар бўлса, уларни ювиб, сув томмайдиган бўлгунча тек қўйилади. Уч марта шундай қилинганидан кейин пок бўлади. Чинни ва пластмасса каби сиқиб бўлмаса-да, сувни ўзига шимиб олмайдиган нарсалар уч марта ювиш билан пок бўлади.
Дон маҳсулотлари, янги сопол ва ёғоч идиш, бўйра, нажас нарса ила сувланган пичоқ каби нарсалар уч марта ювиб, қуритиш ила тозаланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat