Ассалому алайкум! Аввало САТ имтиҳони ҳақида айтсам. Бу Худди ўзимизни ДТМ тести каби (солиштирб бўлмасада) Америкадаги Университетларга киришда топшириладиган тест. Фарқи йилда 5 (Америкада 7) марта топшириб сертификатни олиб қабул вақтида бемалол топширасиз. Амал қилиш муддати йўқ аммо баъзи Университетлар (3)5 йил ичида олинган бўлса тан олади(ИЭЛТС каби деса ҳам бўлади). Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда бу тест жу ҳам машҳур бўлди ва кўп ёшлар топширишмиқчи. Аммо жойлар учун муаммо мавжуд, сабаби, Тошкентда 2 дона тест маркази бор ва бошқа ҳеч қаерда йўқ. Абитуриентлар кўпи Қозоғистон ва Қизғизистонга бориб топширмоқда. Олдинлари шу жойлар ҳам тўлмагани боис яна ташкил қилинмаган. 2-3 йилда оммалашиб кетди. Лекин деган жойи, агар жой олганлар бекор қилса ва шу пайтда кимдир сайтда бўлса уни жойини олиб қўя олади(Онлине жойни банд қилинади). Баъзи одамлар керак бўлмаса ҳам олиб қўйиб жой қолмаганда жой зарур бўлган студентларга $25 дан $500 ва ундан кўпгача сотмоқда(агар бекор қилсангиз соллеге боард яъни ташкилотчи $25 пулизни олиб қолганини қайтариб беради) (Ҳозирда тест $109 2022 йилда)Нозик жойи сотиб олган киши ўша жойни олиш эҳтимоли 100% эмас, чунки, тўлов қилаётганда қотиб қолса 20 минутдан кейин бошқа киши олиб қўйиши мумкин.(Жойни олаётганда 20 минут беради баъзи маълумотларни тўлдиргандан бошлаб пул тўлаганча) 1) Агар керак деб олиб кейин фойда билан сотса жоизми? 2) Керак бўлмасдан олса ва кейин устига пул сўраб сотиш мумкинми? 3) Ёки ҳар қандай ҳолатда фақат ушлаб қолинган суммага сотиш керакми? 4) Агар жойни сотиб олаётган киши олса кейин олинган пул ҳалол бўладими? Яъни бошқа биров олиб қўйса пулни қайтариб бериш керакми? 5) Бундай вақтда ёлғончилар ҳам чиқиб қолиш эҳтимоли бор, чунки одамлар кўз олдимизда алдаб кетяпти.
– Ва алайкум ассалом! Бундай жой мулк деб ҳисобланмайди. Уни сотиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!