Ассалому алайкум! Устозлар. Аллоҳ умрларингизни узоқ қилсин. Мен яқинда телефон тузатадигон устани олдига бордим, у телфонни бир жойини тузатиб 3та жойини бузиб берган. Ҳозирда телфон тузатиб бўлмайдиган аҳволга келиб қолган. Уста айбини тан олди. Ундан келтирилган зарарни пулини олдим, лекин у норози бўлиб бергандай бўлди. Устозлар у пулни шаръий ҳукми қандай? Мен ундан қоплаанга зарарни пулини олишим керак эдими? Олдиндан раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Етказилган зарарни тўлатишга ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!