Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Желатин ҳақида

00:41 / 16.12.2018 | Abdulloh | 4287
Ассалому алайкум! Муҳтарам устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳининг азиз шогирдлари. Аввалам бор сизларга дини ислом равнақи учун қилаётган ҳизматларингиздан Аллоҳ субҳанаҳу рози бўлсин дейман! Саволим шундан иборат. Савол жавобларнинг бирида "желатинга агар чўчқа аъзоси қўшилган бўлса харом" деган маънода берилган жавобингизни ўқидим. Уламоларнинг шу мавзудаги фатволаридан эса кимёвий унсурлар билан ишланиш натижасида ўзи харом бўлган нарсанинг асли қолмайди, уни истемоли мубоҳга айланади деб тушунган эдим. Ёки мен бу фатвони нотўғри тушунганманми? Ёки сиз азизларнинг "желатинга чўчқа аъзоси қўшилган бўлса истемоли жоиз эмас" деган маънодаги жавобингиз тақво юзасиданми? Илтимос шу мавзуни батафсил тушинишимда ёрдам берсангизлар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Нотўғри тушунгансиз. Валлоҳу аълам! 

Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг 

http://fiqh.uz/maqola/666


Топ рейтинг www.uz Openstat