Ассалому алайкум! Мен Россияга келин бўлиб тушганман. Бу хонадонда ҳаром бўлган гўшт ва чўчқа ейилади. Жуфти ҳалолимга буни гуноҳ эканлигини айтдим, улар буни аваллари билсаларда амал қилмаганлар. Ҳозир Аллоҳга шукур амал қилмоқдалар, лекин бошқалар ейишади ва спиртли ичимликлар ичишади. Уларга билан бир дастурхонда ўтирсам уларни гуноҳига шерик бўлмаяпманми? Жавобингиз учун аввалдан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз уларни ҳам тўғри йўл топишларига ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!