Ассалому алайкум! Биз хозирги кунда импорт билан шуғулланиб келмоқдамиз. Бир чет эл корхонаси бизга биз истаган махсулотларни топиб, устига ўзини фойдасини қўйиб ўзини номидан бизга пулини бўлиб бериш шарти билан(насия) сотади. Лекин бу холатда бизга жудаям қимматга айланвотти. Рақобат қилишга қийналмоқдамиз. Хозирги кунда яна бир имконият пайдо бўлди. Ўзимизнинг юртимиздаги бир инсон билан келишиб, унга фалон махсулотни олиб берсангиз(у инсон қандай махсулот олишимиздан хабардор бўлади) сизга пулини бўлиб бериш шарти билан қимматроқ нархга оламиз деб олсак бўладими? Яъни биз махсулотни аник нархини биламиз ва уни бўлиб тўлаш шарти билан қанчалик қимматроқ нархда олишимизниям ўзимиз белгилаб берамиз. Яна у инсон тўғридан тўғри бу махсулотларни олиб келишда қатнашмайди. Унинг номидан биз сотиб оламиз унинг пулига ва муддати келганда пулини кўпроқ қилиб тўлаб берамиз. Шу ишимиз тўғрими? Рибо бўлиб қолмайдими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Олдиндан ваъдалашиш жоиз. Олиб келгач у қўлига олсин ва сизларга насияга сотсин. Кейинги савдо аввалги ваъдалашувга биноан бўлиши жоиз. Валлоҳу аълам!