Ассалому алайкум! Танишим божхонада декларант бўлиб ишлайди. Божхонага келган юкларни олиб чиқиб беради. Жисмоний шахсларга ҳам ҳизмат кўрсатади. Уларни юкини тезроқ олиб чиқиб берганлиги учун бироз кўпроқ пул олади. 1. Бу ишига олаётган пули иш ҳаққи ҳисобланадими ёки порага кирадими? 2 Умуман олганда кимнингдур юкини олиб чиқиб бергани учун пул олса пора бўлиб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Белгиланган иш ҳақи бўлмаса, пора бўлади.
2). Ҳужжат тўлдириб, хизмат кўрсатиб бу меҳнатига олса ҳалол агар вазифаси бўлиб туриб уни бажармай пул берсагина бажарса пора бўлади ва бу ҳаром. Валлоҳу аълам!