- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сизларни Ўзи рози бўладиган йўлга йўллагани учун беҳад хурсандмиз. Баракотини ҳам насиб қилсин. 4 ракъат суннатни алоҳида, фарзни сиз имом бўлиб аёлингиз бир саф орқада(ёнингизда туриши жоиз эмас) туриб иқтидо қилиб ўқиш жоиз. Валлоҳу аълам!