Ассалому алайкум! Савол жавоблар архивидан жамоат намози ҳақидаги маълумотни ўқиб, менда савол пайдо бўлди. Ҳаммага маълумки турли оқимлар кўпайиб кетганлиги учун кўп ҳудудларда кичик масжидлар ёпилган. Жумладан бизнинг маҳалламизда ҳам. Энг яқин масжид эса шаҳарчада жойлашган бўлиб, масжиднинг узоқлиги сабабли жамоатга бормаслигим узрли ҳисобланадими? Ташаккур!
Ва алайкум ассалом! Имом Нававий роҳматуллоҳи алайҳ : “Жамоатга бориш ёки бормасликдаги масофа муаззиннинг овозини эшитиш ёки эшитмасликка ҳавола. Агар муаззин шаҳарнинг бир четида туриб, овозлар тинган, шамол эсмаган ҳолатда туриб азон айтса(микрофонда эмас), уйдаги кишилардан қайси бири унинг овозини эшитса, жамоатга чиқиши лозим бўлади. Эшитмаса лозим бўлмайди” деганлар.(Ал-Мажмуъ).
Шундай бўлса туриб жамоатга борадиган бўлса, улкан ажрга эга бўлади. Саҳобалар ажрлари зиёда бўлиши учун уйларини масжиддан узоқда бўлишини ихтиёр қилар эдилар.
أبي هريرة قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: من تطهر في بيته ثم مشى إلى بيت من بيوت الله ليقضي فريضة من فرائض الله كانت خطواته إحداهما تحط خطيئة والأخرى ترفع درجة
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : Ким уйда таҳорат олиб, Аллоҳнинг фарзларидан бир фарзни адо қилиш учун Аллоҳнинг байтларидан бир байтга қараб юрса, икки қадамининг бири унинг хатоларини ўчиради, бошқаси эса уни даражасини кўтаради" дедилар. (Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.
http://old.islom.uz/content/view/2007/104/