Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вахобийлар тўғри йўлдами?

14:09 / 18.07.2021 | Prince | 2282

Ассалому алайкум! Мен бир биродар билан кўп мавзуларда анча тортишиб қолдм. Шулардан бири Вахобийлар хак йўлдами?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз улар билан бахслашманг. Чуқурни атрофида кўп ўйнаган бола бир кун ўша чуқурга тушади. Сиз сўраган масалага мантиқ билан қаралса, сиз ҳам биродарингиз ҳам диний илмларда авом, илмсиз ҳисобланасиз. Иккингиз ўзингизга фарзи айн бўлган илмни олиш қолиб сизлардан сўралмаган масалага вақт сарфлар кимларнидир ғийбат қилиб гуноҳкор бўлиб турибсиз. Шунинг учун сиз ва мусулмон биродарларимизга илтимосимиз шуки бундай фитнага сабаб бўладигна суҳбатларга, ғийбат ва умматни сафини бўладиган тортишувларга аралашманглар. Ким ҳақ ким ноҳақ деган масалаларни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга олтин силсила орқали ижоза билан уланган, замонамизнинг раббоний уламолари баён қилиб берганлар ва адашган тарафларнинг тўғри йўлга чиройли насиҳат ила чақирганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat