Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуони ёлғиз қилинадими ёки имом билан биргами?

00:00 / 03.05.2007 | eski savollar | 3920

Ассалому алайкум! Устоз,биродарлар ва энди ҳидоят топган яқинларим томонидан берилаётган бу саволнинг жавобини ҳам сиздан сурамоқчиман. Намоздан сўнг, алоҳида дуо қилинадими ёки одатдагидек имом билан биргами? Баъзи биродарларимиз саҳиҳ ҳадисларда бу ҳақда келтирилганлигини айтишаяпти. Жавобингиз учун ташаккур. Аллоҳ рози бўлсин. 


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Намоздан кейин имомга қўшилиб дуо қилган афзал. Бунга қарши чиққанлар илмсиз кишилар. Уларнинг гапини эътиборга олмаслик керак. 

ЖАМОАТ ИЛА ДУО ҚИЛИШ

Ҳайъатга жаноб Фаҳддан қуйидаги савол тақдим этилди: Баъзи одамлар Аллоҳга жамоат бўлиб дуо қиладилар. Мажлислардан бирида буни кўриб ҳайратландим ва ўша кишидан бу шариатда борми деб сўрадим. У менга бунинг шариатда борлигини ифода қиладиган ҳадисни айтди. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Бир қавм жамланса ва баъзиси дуо қилса, қолганлари омийн деса, албатта, Аллоҳ уларни ижобат қилади» деган эканлар.
Бу жамоъий дуо масжиддаги ҳар бир дарс ёки мавъизадан кейин бўлар экан. Доимо шундай қилишар экан. Мен бошқа жойларда бундай дуони бидъат деб эшитган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинмаган экан. Мен ҳалиги одамга бу иш, у одам дуо қилиб қолганлари унинг дуосига омийн деб туриши бидъат эканини айтган эдим, у ўз фикрига таассуб қилди ва менга қараб ҳам қўймади. Ушбу саволга жавоб беришингизни умид қиламан. Ташаккурлар бўлсин!
Ҳайъат қуйидаги жавобни берди:
Истисқо ва қунутда жамоъий дуо қилиш шариатда борлигига ҳамма иттифоқ қилган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир киши қавмга имомлик қилиб, уларни қўйиб хос ўзига дуо қилмасин. Агар буни қилса уларга хиёнат қилган бўлади», деганлар.
Термизий ва бошқалар ривоят қилган.
Ибн Асир: Бу бир киши дуо қилиб турганида бошқалар омийн деб туришидир. Қунутдагига ўхшаб деган. Ибн Таймия ҳам шунга ўхшаш гапни айтган. (Шарҳул мунтаҳа. 11995).
Жамоъий дуо зикр қилинган ҳолатлардан умумийроқ жойларда ҳам шаръийдир. Ҳофиз «Фатҳ»да Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қачон қори «омийн» деса, сиз ҳам «омийн» денг. Чунки фаришталар «омийн» дейдилар….» ҳадисининг шарҳида: «Қоридан мурод намоздаги имомдир. Қоридан мурод ундан ҳам умумийроқ бўлиши эҳтимоли бор» деган.
Бу ишга (жамоат бўлиб дуо қилишга) Ал-Ҳоким (саҳиҳ иснод билан) ва Тобароний Ҳабиб ибн Маслама ал-Феҳрий розияллоҳу анҳудан қилган ривоят ҳам далилдир. У киши дуоси қабул бўладиган одамлардан эди. Бир аскарга амир бўлиб борди. Душманга йўлиққанларида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бир қавм жамланса баъзиси дуо қилса ва қолганлари омийн деса, албатта, Аллоҳ уларни ижобат қилади» деганларини эшитган эдим», деди. Кейин Аллоҳга ҳамду сано айтиб туриб: «Аллоҳим! Қонларимизни сақлагин. Ажрларимизни шаҳидларнинг ажрларидек қилгин» дея дуо қилиб турган эди душманнинг амири (таслим бўлиб) Ҳабибнинг чодирига кириб келди.
Ал-Баҳутий «Кашфул қиноъ» (1367)да қуйидагиларни айтади:
«Имом Бомдод ва Асрдан кейин ўша пайтда фаришталар ҳозир бўлиши эътиборидан дуо қилади. Қавм «омийн» деб туради. Шунда ижобатга яқин бўлади. Шунингдек, мазкур иккисидан бошқа намозларда ҳам дуо қилади. Чунки фарз намоздан кейинги пайт дуо қабул бўладиган вақтлардандир».
Бас, жамоат бўлиб дуо қилиш мустаҳабдир. Бидъат эмас. Аммо уни суннат деб билинмайди. Мажмуъатул фатавои шаръийя. 7-жуз. 45-46-бет.

Топ рейтинг www.uz Openstat