Ассалому алайкум! Мен бир кишидан шом намози вақтида қуёш ботгандан сўнг қизил шафақ кетмагунча намозни ўқиб бўлмайди деб эшитдим. Шу ростми? У кишини айтишича қизил шафақ чиқиб турганда шайтон шу томонга шохини тираб турган бўларкан. Жавобингиз учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Нотўғри айтибди. У вақтда қуёш ботиб бўлган бўлади. Шом вақти қуёшнинг думалоғи ғойиб бўлиши билан бошланади. Қизил шафақ йўқолганида бир қавлга биноан шом вақти чиққан бўлади. Валлоҳу аълам!