Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Давлат мулки

09:36 / 15.10.2021 | Mirzohid | 937

Ассалому алайкум! Мен давлат ишхонасида ишлеман ишхонани ходимлар учун ўзини автобуслари бор. Яқинда автобус шафёри автобус учун менга завод ичидан бир болт ясатиб, олиб чиқиб беришимни илтимос қилди. Одатда шафёрлар эхтиёт қисм керак бўлса гараж (гараж хам заводни мулки)орқали дакумент таёрлаб заводга киради тартиби шундай лекин дакументни таёрлаб эхтиёт қисм таёрлатиш жуда оворагарчилик ва кўп вақт талаб этади. Шунинг учун мен эхтиёт қисм таёрлай оладиган цехда ишлаганим боис документсиз таёрлатиб беришимни сўрамоқда. Аммо уни таёрлайдиган хамкасбим бу ўғирлик деди мен эса заводни автобуси учун таёрланябдику десам барибир рахбарлар билиши керак деди ва мен рахбарни огоҳлантираман дедим. Аммо яна бир муаммо завод кириш чиқиш постидан яширинча олиб чиқиш керак чунки улар хужжат орқали запчаст чиқаради. Энди савол: автобус хам заводники унга ясаладиган детал хам заводни мулки шу ўринда хужжатсиз (лекин цех бошлиқни рухсати билан) таёрлаб яширинча постдан олиб чиқиб автобусга ишлатиш хукми қандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Яширинча олиб чиқмасдан, ҳужжатлаштириб қилиш керак. Заводда ўрнатилган қоида ва тартибларга амал қилиш сизларнинг вазифангиз ҳисобланади. Шунинг учун ҳужжатсиз олиб чиқишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat