Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фолбинга бориш

20:12 / 16.11.2022 | Feruza | 907

Ассалому алайкум! Яқин бир йиллар ичида эримнинг ишлари орқага кетиб ичкиликга берилиб кетди. Ичиб олсалар фолбинга бораман деб тўпалон қиладиган бўганлар. Агар фолбинга борсангиз диндан чиқиб қоласиз никоҳимиз ҳам қолмайди, болаларимиз етим бўп қолади деб иложи бўлса юбормай ўтирибман. Бир куни уришиб қолганимизда борсангиз биринг шунга девордим. Бу кетишда ҳич иложим қолмаяпти. Лекин шу куни бормадилар. Агар улар фолга борсалар болаларимга зиёни тегмасмикин деган ҳавотирдаман?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Болаларингизга зиёни етмайди. Фолбинга бориш ва унинг айтганларини тасдиқлаш оғир гуноҳдир. Сиз эрингизни жон-жаҳдингиз билан бу ишдан қайтариб жуда тўғри йўл тутаётган экансиз. Аллоҳ ўзи тавфиқ берсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat