- Ва алайкум ассалом! Талоқ қўйдиммии ёки қўймадимми деб шак қилса, талоқ тушмайди. (Ашбоҳ ванназоир китобидан).
Талоқни тушди деб ҳукм қилишнинг шарти эр талоқ қўйган ёки қўймаганлигида шак қилмаслиги керак. Агар шакка тушса талоқ тушди деб ҳукм қилинмайди. (Бадоеъ уссаноеъ китобидан). Валлоҳу аълам!