Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бозордан сигирми қўйми жойида олиб жойида сотиш яхши эмас деб жавоб берилган экан. Шу жойида олиб сотарларнинг топган пули ҳалолми? Бизлар жойида қўй-сигир олиб, жойида сотадиган инсонлардан қўй сигир олиб малум вақт боқиб сотсак жойизми?
2). Бошқа вилоятдан ёки бошқа бозордан қўй-сигир олиб келиб бир кундан кийин бозорда сотсачи?
3). Мен олдин савол берганимда молнинг калла-пойчаларини искетка қилиб бериш қассобга рибо бўлишини билдим. Калла пойчаларини ҳам килога ҳисоблаш керак экан. Бундай қилсам бўладими? Масалан гўштга 1 килосига 30000 берасилар калла пойча жигар қорин, ичаги ва ўпкасига умумий 25000 сўм берасилар қўйни назарда тутдим чарвиси гўшт билан бир хил килога кетади. Чарви билан гўшт бирга тортилади ёки чарвисини ўзига бўлак нарх белгилаймиз гўшга бўлак нарх 4-қасобларнинг купчилиги моларни суйиб олганда кола пойча ва бошқа азоларини искетга қилиб олишади фақат гуштига пул беришади уларнинг шу гуштни ва искетгага олган нарсаларини сотиб топган пуллари ҳололми бизлар ҳам шу қасобларга мол сотсак шу пуллардан беради бизлар олсак ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Жоиз. 2). Жоиз. 3). Алоҳида белгилаш керак. 4). Искетка нималигини тушунмадик. Валлоҳу аълам!