Ассалому алайкум! Шариатимизда агар инсон маст ҳолда ҳайвон сўйса ҳалол бўладими? Шариатимизда бенамоз инсон ҳайвон сўйса бу гўштни ейишликдан четланиш керакмикан? Чунки бенамоз инсон тўғрисида уломоларнинг ихтилофи борку.
– Ва алайкум ассалом! Бисмиллаҳ Аллоҳу акбарни айтиб сўйса ҳалол бўлади. Бунчалик чуқур кетмай қўяверган яхши. Валлоҳу аълам!