Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозларим ҳақида

12:34 / 29.12.2018 | Yusuf Ergashev | 2169
Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, шукур намозларимни ўз вақтида ўқишга харакат қиламан, лекин ошхонада ошпазга ёрдамчи бўлиб ишлайман. Бу ерда мижозлар келадигани хоналарда намозларимни адо этишни имкони йўқ, лекин бу ерда 6 ойдан буён фаолият юритмаётган пиво-ароқ сотилган бар бор. У ер хозир ишламаяпди, лекин шу ерда мен целофан солиб устига жойнамоз солиб пешин ва аср намозларимни ўз вақтида адо этаман. Аммо кўпчилик бу ерда намоз ўқиш макрух, харом спиртлик ичимликлар сотилган ёки тўкилган, бу ерда ўқиманг дейишяпти. Мен “целофан солиб ўқияпман бу ерда спиртлик ичимликлар сотилган, хозир сотилмаябдику” деб жавоб бердим. Шу масалада менга ёрдам беринглар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! “Бу ерда намоз ўқиш макрух, харом спиртлик ичимликлар сотилган тўкилган бу ерда ўқиманг” деган гап мутлақо нотўғри. Ўша жойда ўқийверинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat