Ассалому алайкум! Жамоат намозидаги саф ҳақида саволим бор эди. Базида жума намозида, таровеҳ ва бошқа жамоат намозларида шундай холатлар бўлади. Имом такбир айтиб намозни бошлагандан кейин хам одамлар сафни тўлдиришмаган бўлади. Ён томонимиздаги одам имомдан кейин тезда такбирни айтиб намозни бошласаю у одамдан бир қатор олдиндаги одам олдин қаторга ўтиб сафни тўлдирса биз қандай йўл тутамиз? Бундай вазиятда ёнимиздаги намозхоннинг олдини кесиб сафни тўлдирамизми ёки намоз ўқиётган одамни олдини кесмаслик учун сафни очиқ қолдирамизми?
– Ва алайкум ассалом! Сафни тўлдирасиз. Валлоҳу аълам!