Ассалому Алайкум Ҳазрат. 1.Жамоат намозларида намоз оқигандан сонг базилар отиришади ҳусусан копроқ бу ҳолни имомларда кораман, салом бериб қурон ва дуодан кейин ҳам отиришади ва нималардир оқишади шу пайт нималар айтилади эшитишимча салавот айтишар экан шу пайт нималар айтса яхши болади.2 Сиз ҳам қайсидир масжидда имомлик қиласизми жума кунлари марузаларингизни эшитсак деган эдик. Ҳазрат сиздан яна бир илтимос агар сиз қилаётган ишларингизда ёрдам керак болиб қолса ҳизмат қилиш керак болиб қолса бизни ҳам чақирсангиз савобли ҳам болар эдик сиҳбатингиздан ҳам бир оз болса ҳам баҳраманд болар эдик. Аҳир Пайг'амбаримиз Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳу васаллам)ни ҳам кетларидан саҳобалар илм о'рганиш учун соядак юришганку, энди озимиздан озимиз ёнингизга тушиб олсак одобдан болмаса керак, яна уламолар суҳбатида болишга тарг'иб қилинади бунақа суҳбатларни жуда ҳам севаман лекин қаерга боришни билмайман агар ҳизмат болса биз тайёрмиз устоз эректрон манзилим махмуд81@яҳоо.ъом.Аллоҳ сиздан рози болсин умрингизни зиёда қилсин бизнинг баҳтимизга сог' саломат бо'линг, қилаётган ишларингизга ривож берсин чираётган китобларингиз ҳусусан Ҳадис ва Ҳаётни кейинги жузлари ҳам тез орада енгиллик билан чиқсин Аллоҳ бу ишларингиз учун сораганингиздан ҳам зиёда қилиб ажрини берсин Омин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. - Зикр ва солавот айтса яхши бўлади.2. - Мен имомлик қилмайман. Жумага ҳам ўтмайман. Билдирган рағбат ва истакларингиз учун ташаккур.