Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Курон укиш

00:00 / 28.02.2011 | eski savollar | 7316
алйкум Шайх хазиратлари бизнинг вилоятта туйхоналар булиб 90 фоиз туйлар шу эрда булади афсуски бариси харом ишимлилар билан булади.САВОЛ шутуйлар шомданкигин утади шуйрда бошка одам бомдоддан кигин ош биради домиллар кориакаллар кйлиб курон укишади шутугрими сахардан туйхона иши харом ишимлик хиди ва тамаки сасиб туради эки такво жиҳатидан бориб курон укимаган абзалми ноурин савол бериб вактингизни олган булсам узур.АЛЛОХ рози булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз гапни тескаридан олиб бормоқдасиз. Аввал тонг бўлади. Кейин шом келади. Сиз эса тескари қилиб олдин шомни кейин тонгни айтмоқдасиз. Манашу фалсафангиз, сизни ҳаром ишларга эмас, ҳалол ишга тўсқинлик қилишга олиб келган. Нима учун тўйхонада ҳаром ишни манъ бўлишини истамайсиз?! Унинг ўрнига сиз, тонгда Қуръон ўқилиб, яхши дуолар бўлган жойда, шомда ҳаром ишлар қилинмаслиги, ароқ ичилмаслиги керак деган гапни айтишга ўрганишингиз лозим. Ҳозир давлат ҳам ароқхўрликка қарши кенг кўламда иш олиб бормоқда. Фармонлар чиқди. Уни сотиш қаттиқ чекланди. Келажакда ароқ заводлар бошқа пок нарсаларни ишлаб чиқарадиган корхоналарга айлантирилиши кўзда тутилган ва бу борада ишлар олиб борилмоқда. Ушбу жараёнда, тўйлардаги ароқхўрликни ҳам йўқолиши содир бўлса, ажаб эмас. Сизнинг саволингизга бевосита қайтадиган бўлсак, ароқ бор жойга юориб бўлмайди. Аммо аввал ароқ бўлган жойга бориб бўлмайди деган гап йўқ. Албатта, сиз айтган ҳолат ҳам яхши деб бўлмайди. Аммо бу ерга борган ва маросим ўтказганлар гуноҳкор бўлади деган гап йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat