Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қандай йўл тутай

18:27 / 17.09.2021 | Сорбон | 1164

Ассалому алайкум! Мен Қуръони карим тажвиди ва талаффузини онлайн дарслардан бирмунча ўргандим. Бизларда эса кўпчилик бу илмларни оғиздан ўрганган ёки билмайди. Ана шундай 5-6 кишили уйда меҳмондорчиликка узаққа бориб қолсам улар мендан катта бўлса қандай йўл тутушим керак? (масалан улар менинг тажвидни билишимни ва тажвидсиз имом,тажвидли муқтадий мазмунидаги ҳукмларни билмаса) сўзларимда бирор қалб касаллиги бўлса айтинг.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Орангизда тажвидлиги бўлса имомга чиқсин” деса, чиқиб имомга ўтинг. Агар ундай демасдан ўзлари ўқийверса, сиз ҳам бирга ўқийсиз. Агар имомнинг қироатида маъно бузиладиган даражада хато бўлса, шуни айтиш керак бўлади. Агар уни айтсангиз фитна чиқадиган ҳолат бўлса, ўзингиз алоҳида қайта ўқиб оласиз. Лекин ўзингизни ҳам бирор мутахассисга текширтириб олишни тавсия қиламиз. Чунки онлайн дарс олганларни ҳаммаси ҳам яхши ўзлаштира олишмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat