- Ва алайкум ассалом! Эркак ёки аёл балоғатга етиши билан киндик ва қўлтиқ ости тукларини қирқ кунгача қолдирмасдан тозалаши суннат амалдир. Қирқ кундан кечикса ҳар бир қилган ибодати макруҳлик билан адо бўлади. Бир сувни мисол қилсак ичган ҳар сувига гўё макруҳ нарса аралашиб ичган бўлади.
Дин душманлари қизларни нозик нуқтасини топиб шу зикр қилинган масалани ҳамда арафа куни рўзани эртароқ очган бахтли бўлади каби ҳаром, ҳатто куфр даражасидаги сўзларни сингдиришган. Ишбилармонларни нозик нуқтасини топиб “Ишинг юришмай қолса фалон мозорга қурбонлик қиласан, қонини суркайсан” дейшади. Эри билан кўп чиқишолмайдиган аёлларга “Эрингни ўзинга иситиб ол” каби, муҳтожларга эса Аллоҳни қўйиб Ҳизрдан, авлиёлардан мадад сўрашни сингдиришган. Касал бўлганларга эса қайсидир жойларга чироқ ёқиш, ис чиқариш, бир нималарни аташни сингдиришган. Бу ишларнинг энг паст даражаси ҳаром бўлса, юқори даражаси куфр ва шикрдан иборатдир. Валлоҳу аълам!